Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Ҳукуматлароаро йиғилиш бўлиб ўтди
декабр 28, 2016 11:59 Asia/Tashkent
-
Ўзбекистон ва Тожикистон
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бугун Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг 4-йиғилиши бўлиб ўтди.
Кун. ўз сайтига кўра, йиғилиш якунлари томонлар икки томонлама ўзаро алоқаларни ривожлантиришга катта эътибор қаратаётганликларини кўрсатди.
Унинг доирасида икки томонлама ҳамкорликка оид долзарб масалалар кўриб чиқилди. Улар орасида иқтисодиёт ва савдо, транспорт, саноат, маданият ва таълим соҳаларидаги алоқаларнинг асосий параметрлари бор.
Шунингдек, савдо-иқтисодий айланмани ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш ечимлари ва асосий принциплари муҳокама қилинди.
Ёрлиқ