Тошкент ва Душанбе ўртасида авиақатновларни қайта тиклаш учун протокол имзоланди
(last modified Thu, 29 Dec 2016 13:07:51 GMT )
декабр 29, 2016 18:07 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Тожикистон
    Ўзбекистон ва Тожикистон

Ўзбекистон ва Тожикистоннинг савдо иқтисодий давталараро комиссияси йиғилишидан кейин, музокара этувчи делегациялар икки мамлакат ўртасида авиақатновларни қайта йўлга қўйишга оид махсус протокол имзоладилар.

Форс ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, кеча Тожикистон ва Ўзбекистоннинг савдо- иқтисодий ҳамкорликларига оид давлатлараро комиссиясининг музокарачи  делегациялари  Душанбе шаҳрида ўтказилган муштаарк йиғилишидан сўнг,  2017 чи йилнинг биринчи яримидан бошлаб Душанбе ва Тошкент ўртасида авиақатновларни қайта тиклаш протоколини имзоладилар.

Тожикистон ва Ўзбекистон савдо иқтисодий ҳамкорликлар комимссияси раислари шунингдек  2017 чи йилда Душанбе шаҳрида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари кўргазмасини ўтказишга оид протоколни имзоладилар.

Мазкур хабарга асосан, бу кўргазмада Ўзбекистоннинг озиқ- овқат ва автосаноат маҳсулотлари намойиш бериши кутилмоқда.

Ўзбекистон томони ҳам бу йиғилишда Тожикистонда ишлаб чиқариладиган алюминий маҳслулотларини сотиб олшини эълон қилди.

 

Ёрлиқ