Қозоғистон илк бор БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида иштирок этди
Қозоғистон илк бор БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида иштирок этди
Қозоғистон 3 январь, сешанба куни БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси ҳуқуқи асосида кенгашнинг 2017 йилдаги биринчи йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда Kazakhstan Today хабар бермоқда.
Йиғилиш давомида Хавфсизлик кенгашининг январь ойи иш дастури тасдиқланди. Қозоғистон делегацияси номидан йиғилишда мамлакатнинг муваққат вакили Барлибай Содиқов иштирок этди.
Шу куннинг ўзида кенгашга аъзо барча давлатлар делегациялари раҳбарларининг анъанавий учрашуви ўтказилди.
Қозоғистон раислиги остида Хавфсизлик кенгашининг Сомали ва Эритрея бўйича, шунингдек, террорчилик гуруҳларига қарши кураш қўмиталарининг йиғилишлари ўтказилиши кўзда тутилмоқда.