Қозоғистон полицияси ва қуролланган шахслар тўқнашуви
Январ 13, 2017 17:48 Asia/Tashkent
Қозоғистон полицияси мамлакат шимоли-ғарбидаги йўлда қуролланган шахслар билан тўқнашган
Пайшанба кечаси Қозоғистон полицияси мамлакат шимоли-ғарбидаги Актуба йўлида ҳаракат қилаётган автомашина ҳайдовчисига тўхташ буйруғини беради.
Автоуловда бўлганлар қуролланган шахслар эса полициячиларга қараб ўт очишади. Натижада бир киши ҳалок бўлади.
Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги ушбу автомашинада экстремистлар бўлганини эълон қилган.
Ўтган йилнинг июн ойида ҳам Актуба шаҳридаги ҳарбий қисмлар олдида юзага келган тўқнашувлар натижасида 23 киши ҳалок бўлган эди.
Актуба саноат шаҳарларидан бири бўлиб, Қозоғистон ва Россиянинг 100 километрлик чегара ҳудудларида жойлашган.
Ёрлиқ