Тожикистон давлати Ўзбекистон билан чегарасининг айрим ҳудудларини минадан тозалаш таклифи билан чиқмоқда
(last modified Sat, 18 Feb 2017 08:27:49 GMT )
феврал 18, 2017 13:27 Asia/Tashkent

Тожикистон давлати Ўзбекистонга мурожаат қилиши билан бу мамлакат президенти Шавкат Мирзиеёвдан икки мамалакат ўртасидаги чегараларда минналаштирилган ҳудудларни минадан тозалашни сўрамоқчи.

Қарйиб 17 йилдан бери  ўзбек -тожик  чегарасининг 10 минг километр- квадрат  ҳудудлари Тошкент давлати қарори билан миналаштирилганлиги айтилади.

Икки мамлакат ўртасидаги чегара ихтилофларидан қатъий назар, Ўзбекистон давлати Тожикистон ҳудудари орқали экстремистик ва террорчилик гуруҳларни ўз  ҳудудларига киришларидан хавотирланиб Тожикистон билан чегарасидаги айрим минтақаларни миналаштирганди.

Ўзбекистон 2000 йилдан бери Тожикистон ҳудудларидан сепаратистик ва эктремистик гуруҳларни ўз ҳудудларига киришларини олдини олиш ва уларга қарши кураш олиб бориш мақсадида икки мамлакат ўртасидаги чегараларнинг айрим ҳудудларини миналаштириш қарорга келди. Тошкент давлатининг бундай хатти ҳаракатлари ва қарори Душанбе давлати билан ихтилофларини янада кучайиши, алоқаларни хиралашиши икки давлатнинг бир- бирига нисбатан шак -шубҳаларни кўпайиши ниҳоят  ҳар икки мамлакат ўртасидаги чегара муаммоларини ошиб боришига замин яратди.

Энг асосийси Ўзбекистон томонидан икки мамлакат ўртасидаги чегараларнинг айрим ҳудудларини  миналаштирилгани ҳар икки мамлакат фуқароларини бориб келишлари ва қўшний мамлакатдаги ўз қариндошлари аҳволидан хабар олиш учун боришлари йўлига жиддий монеа ва тўсиқларни келтириб чиқарди.

 Бундан ташқари чегаралар яқинида яшайдиган ва чегаралар яқинидаги бозорларда тижорат билан машғул бўлган тожик -ўзбек аҳлосининг фаолиятига ҳам салбий таъсирини етказди ва улар савдо -иқтисодий иш - фаолияти ва даромадларидан маҳрум бўлдилар.

Икки мамлакат чегараларининг айрим   ҳудудларини миналаштирилганлиги чегара яқинида яшайдиган ҳар икки мамлакат фуқаролари хусусан ўнлаб тожикистонликларни қурбон бўлишига сабаб бўлди

Бу ҳодисаларнинг аксариятида эктремистик гуруҳлар ва ё гиёҳванд моддалар контрабандаси билан шуғулланадиган оқимлар аъзолари эмас, балки оддий фуқаролар ва тинч аҳоли қурбон бўлишмоқда. Тожикистон давлати ҳам миналаштирилган ҳудудларни тозалаш учун турли мамлакатлар ва халқаро ташкилотларга мурожаат қилди, аммо ҳам ҳеч қандай натижа бермади. Илгаригидек Тожикистоннинг оддий фуқаролари ўрнатилган ушбу миналарни портлаши натижасида қурбон бўлишмоқда. Мина ўрнатилган ҳудудлар бу мамлакат фуқаролари ва давлати учун жиддий бир муаммо сифатида ҳал этилмай қолмоқда.

Тожикистон давлатини бу масалани ҳал этиш учун Япония билан ҳамкорликлари, Швецариянинг минага қарши жамғармаси билан алоқалари ҳам самарасиз қолмоқда. Буларга қўшимча, Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги чегара муаммолари хусусан миналаштирилган ҳудудларни минадан тозалаш   ҳамда   мина портлаши натижасида келиб чиқаётган иқтисодий ва инсоний талофатларни камайтириш йўлидаги Душанбе давлатининг саъй ҳаракталари ва  кўриб чиқаётган чора тадбирлари барчага маълум.

Экспертларга кўра, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара муаммолари ва ихтилофларини давом этиши ҳамда Ўзбекистоннинг собиқ президенти даврасида Тожикистонга нисбатан ўз авжига етган ўз навъидаги  пессимистик қарашлар,  Тошкент ва Душанбе ўртасидаги чегара муаммоларига ҳам соя солганди. Аммо Ўзбекистонда янги президент Шавкат Мирзиёевни ҳукумат устига келгани ва  янги ҳукуматни иш бошлаганлиги ҳамда Тошкент давлатини ўз ташқи сиёсатларини қайта кўриб чиқишга ҳаракат қилаётгани билан,  иккита қўшний ва дўст мамлакат халқлари ва фуқаролари ўзаро муносабатларни яхшиланишига умид қилишмоқда.

Таҳлилчилар ҳам икки мамлакат ўртасидаги   барча ихтилофлар хусусан чегара муаммоларини ҳал этилиши мумкинлиги ҳақида урғу беришмоқда.

 Албатта миналаштирилган ҳудудлар харитасини Тожикистон давлатига топширилиши ва бу ҳудудларни минадан тозалаш учун Ўзбекистон томонининг Тожикистонга ёрдам кўрсатиши нафақат махсус аҳамиятга эгадир, балки  олдинги ва эски муаммоларини ҳал этиш, сиёсий ва чегара масалаларга ечим топишлари учун  Тошкент давлатининг Душанбега нисбатан ўз навъидаги яхши ният кўрсатиши ва ҳамкорлик қўлини чўзиши маъносини англатади.

Бинобарин Душанбе давлатининг ушбу таклифига Тошкент давлати ижобий жавоб берганида, Мирзиёев президентлиги даврасида Тошкентнинг ташқи сиёсатларида нафақат янги саҳифани очиб беради балки Марказий Осиёдаги қўшний ва дўст мамлакатлари ўртасида жуда яхши муносабатларни бошланишига замин яратиши ҳам мумкин. 

Ёрлиқ