Россия Қозоғистонга 170та зенит ракетаси тақдим этиш жараёнини якунламоқда
(last modified Tue, 02 Aug 2016 10:03:17 GMT )
август 02, 2016 15:03 Asia/Tashkent
  • Россия Қозоғистонга 170та зенит ракетаси тақдим этиш жараёнини якунламоқда
    Россия Қозоғистонга 170та зенит ракетаси тақдим этиш жараёнини якунламоқда

Россия 170 донадан ортиқ зенит ракеталарини Қозоғистонга топшириш бўйича рўйхатга олиш жараёнини якунламоқда.

Кун сайтининг хабарига кўра, бу ҳақда Қозоғистон мудофаа вазирлиги маълум қилган. 

"Россия Федерацияси билан ҳарбий-техник ҳамкорлик доирасида Қозоғистонга 5та С-300 зенит-ракета мажмуалари тақдим этилган. Бундан ташқари, Россия томони ушбу мажмуалар учун 170дан ортиқ ракеталарни рўйхатга олиш жараёнини тамомламоқда", — дейилади хабарда. 

2015 йилдан Россия-Қозоғистон ҳарбий техник ҳамкорлиги шартномаси ишга тушиб, унинг доирасида Қозоғистон Қуролли кучлари Россия армиясига бериладиган нархларда замонавий қурол-аслаҳалар олиш имконига эга бўлди. 

Хусусан, Су-30СМ қирувчи самолётлари, Ми-171Ш ва Ми-35 ҳарбий-транспорт ва жанговар вертолётлари, радиотехник разведка ҳамда кузатув воситалари, бошқа турдаги қуроллар Россиянинг ўз армиясига белгилаган нархда етказиб берилади.