17 минг нафар қозоғистонлик Салафийлик ҳаракатига эргашган
(last modified Wed, 22 Feb 2017 13:24:02 GMT )
феврал 22, 2017 18:24 Asia/Tashkent
  • 17 минг нафар қозоғистонлик Салафийлик ҳаракатига эргашган

Салафийлик ҳаракатининг издошлари, Ҳанафий мазҳабининг ақидасига ва тамойилларига қарши бўлган ва улар Қозоғистон маданиятига бегона ҳамда хатарли ҳисобланади

Қозоғистон диний ва мазҳабий ишлар бўйича вазирлиги ушбу мамлакатда 17 минг нафар Салафийлик ҳаракатига эргашганлар статистикаси ҳақида хабар берди. Форс ахборот агентлигининг хабарига кўра, Қозоғистон маданий жамияти ва мазҳабий ишлар бўйича вазирлиги чоршанба куни шундай маълум қилдики, Салафийлик ҳаракатининг издошлари, Ҳанафий мазҳабининг ақидасига ва тамойилларига қарши бўлган ва улар Қозоғистон маданиятига бегона ҳамда хатарли ҳисобланади. Шунингдек, Қозоғистон маданий жамияти ва мазҳабий ишлар бўйича вазирлик, ушбу вазирлик назорати остида ноанъанавий мазҳабий ҳаракатлар билан курашиш учун маълумот йиғиш бўйича махсус гуруҳ ташкил этилгани тўғрисида хабар берди. Ўтган йили 5 июнда Қозоғистоннинг Актоба шаҳрида бир гуруҳ Салафийлик оқимига эргашганлар 2 та қурол сотиладиган магазинга ва ушбу шаҳарда жойлашган ҳарбий қисмга ҳамла қилган эди. Натижада эса 8 нафар жумладан 3 нафар ҳарбийлар ўлдирилди ва яна 38 нафар инсон оғир тан жароҳати олган эди.   

Ёрлиқ