Қозоғистонда бортида 3 киши бўлган шахсий вертолёт ғойиб бўлди
Қозоғистонда қутқарувчилар хусусий шахсга тегишли ғойиб бўлган С-341 вертолётини қидирмоқда
Шарқий Қозоғистонда қутқарувчилар хусусий шахсга тегишли ғойиб бўлган С-341 вертолётини қидирмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон ИИВ фавқулодда вазиятлар қўмитаси расмий вакили Руслан Иманкулов маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
Вертолёт Уржар туманининг Кожа қишлоғидан 25 февраль, шанба куни кечки пайт парвоз қилган ва Аягоз туманидаги Акшатау қишлоғига ёқилғи тўлдириб олиш учун қўниши лозим эди. Гувоҳлар вертолёт Айгиз қишлоғи устидан учиб ўтганини кўрган. Бироқ вертолёт белгиланган манзилга етиб бормаган ва учувчи ҳам алоқага чиқмаган. Руслан Иманкулов, Қозоғистон ИИВ фавқулодда вазиятлар қўмитаси расмий вакили.
Расмий вакилга кўра, йўқолган вертолёт бортида 3 киши — икки йўловчи ва учувчи бўлган.
Айгиз ва Акшатау қишлоқлари ўртасидаги масофа 100 километр атрофида эканлиги билдирилмоқда. Қидирув операциясида 4 та техника, 30 нафарга яқин қутқарувчи иштирок этмоқда.