Қирғизистон МСК «Отамакон» партияси етакчиси Омурбек Текебаев номзодини президентлик сайловида рўйхатдан ўтказишга тайёр
(last modified Mon, 06 Mar 2017 13:34:38 GMT )
март 06, 2017 18:34 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон МСК «Отамакон» партияси етакчиси Омурбек Текебаев номзодини президентлик сайловида рўйхатдан ўтказишга тайёр

Қирғизистонда МСК аъзоси Назарали Ариповнинг сўзларига кўра, ҳозирча суд Текебаевни айбдор деб топмаган ва уни номзод сифатида рўйхатдан ўтказиш мумкин

Қирғизистон МСК «Отамакон» партияси етакчиси Омурбек Текебаев номзодини президентлик сайловида рўйхатдан ўтказишга тайёр. 5 март куни унинг номзоди мухолифат партияси томонидан илгари сурилди.

МСК аъзоси Назарали Ариповнинг сўзларига кўра, ҳозирча суд Текебаевни айбдор деб топмаган ва уни номзод сифатида рўйхатдан ўтказиш мумкин.

«Аммо расмий рўйхатга олиш августда бошланади. Агар суд ўша вақтгача давом этса ҳам Омурбек Текебаев сайловда иштирок этиши мумкин. Агар уни қамоққа ҳукм қилишса, унда унинг номзоди сайловолди кампаниясини тарк этади», — дея аниқлик киритган Назарали Арипов.

Эслатиб ўтамиз, Омурбек Текебаев 26 февраль, якшанба куни, Истанбулдан учиб келганидан сўнг Бишкек аэропортида қўлга олинди. Мухолифат партия етакчиси «Коррупция» ва «Фирибгарлик» моддаларида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда гумон қилинмоқда. 

Қирғизистон бош прокуратураси «Отамакон» партияси етакчисига нисбатан жиноий иш қўзғаган. Терговни олиб бориш Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тергов бошқармасига топширилган. У 25 апрелгача ҳибсда бўлади.

Қирғизистонда президентлик сайлови шу йилнинг 17 ноябрида бўлиб ўтади.

Ёрлиқ