Қозоғистон парламенти конституциядаги ислоҳотларни тасдиқлади
(last modified Mon, 06 Mar 2017 13:42:20 GMT )
март 06, 2017 18:42 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон парламенти конституциядаги ислоҳотларни тасдиқлади

Қозоғистонда президент ваколатларининг бир қисми парламентга ўтди

Қозоғистон парламентининг юқори ва қуйи палаталари депутатлари иштирокида бўлиб ўтган қўшма мажлисда иккинчи, яъни сўнгги ўқишда конституцияга ўзгартиришлар ҳамда тўлдиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси қабул қилинди. Бу ҳақда Исна ахборот агентлиги хабар берди. 

Қозоғистон конституциясига ўгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига биноан, ҳукумат таркибини шакллантиришда ва Вазирлар Маҳкамамаси фаолиятини назорат қилишда парламент ўрни кучаяди. Хусусан, ҳужжатда давлат дастурларини тасдиқлаш ваколатлари президент назоратидан чиқарилиб, парламент зиммасига юклатилиши  кўзда тутилган.

Шунингдек, ўзгартиришлар давлат бюджети ҳисобидан кун кечирадиган барча органлар ишчиларини молиялаш ва иш ҳақларини тўлаш ягона тизимини тасдиқлаш вазифасини ҳам ҳукумат зиммасига юклайди. Шундай бўлсада, бу борадаги тадбирлар,  ўз навбатида, президент билан келишилган ва маслаҳатлашилган ҳолатда амалга оширилишига ҳам урғу берилаяпти.

Қозоғистон парламенти келажакда қонунларни қабул қилиш ва тасдиқлашдан ташқари қонунчилик ҳокимиятини ҳам амалга ошириши айтилмоқда. Мамлакат ҳукумати ўзгартиришлар кучга кириши билан президент ва парламент олдида тенг равишда масъулият ва жавобгарликка эга бўлади. Вазирлар маҳкамасининг раҳбари ҳукуматнинг асосий вазифалари йўналишлари ҳақида нафақат президентга, балки парламентга ҳам баёнот беради. 

Бундан ташқари, ҳукумат нафақат янги сайланган президент олдида балки янги тайинланган парламент олдида ҳам ўз ваколатларини топширади.

Ёрлиқ