Назарбоев Остона Сурия бўйича музокараларни ўтказиш майдончаси сифатида танлангани сабабини айтди
(last modified Tue, 11 Apr 2017 10:52:51 GMT )
апрел 11, 2017 15:52 Asia/Tashkent
  • Назарбоев Остона Сурия бўйича музокараларни
    Назарбоев Остона Сурия бўйича музокараларни

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Остона Сурия ихтилофининг барча томонларидан тенг узоқлашгани сабабли Сурия бўйича музокараларни ўтказиш майдончаси сифатида танланганини айтди. Бу ҳақда Кун.ўз сайти хабар берган.

Назарбоев бу ҳақда "МИР 24" телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Биз қарама-қарши бўлган томонлар – Сурия мухолифати ва ҳукуматига ҳамда музокараларда иштирок этаётган – Россия, Эрон ва Туркияга учрашиш имкониятини тақдим қилдик. Уларнинг илтимосига кўра бундай учрашувларнинг бир неча серияси ўтказилмоқда", деб тушунтириш берди Назарбоев. 

Унинг айтишича, Остонадаги майдончада Женевада, айниқса Сурия мухолифати  томондан, иштирок этмаганлар иштирок этмоқда.

"Биз Қозоғистон ихтилофнинг барча томонларидан тенг узоқлашган ёки барчага бирдек муносабатда деб ҳисоблаб, бундай музокараларни таклиф қилиб, уни ўтказишга шароитлар яратдик. ИШИД устидан ғалабадан манфаатдор бўлган бу барча давлатларнинг биргаликдаги ишисиз ва террорчиликка қарши курашисиз бу муаммони ҳал қилиб бўлмайди", деб айтди Назарбоев.  

Ёрлиқ