Афғонистондаги ИШИД террорчилик гуруҳининг етакчиси йўқ қилинди
апрел 18, 2017 18:21 Asia/Tashkent
Асли тожикистонлик бўлган Афғонистон ҳудудидаги ИШИД террорчилик гуруҳининг етакчиси ҳалок бўлган.
Хабарларга кўра, Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятида жойлашган Ачин минтақасида ИШИД террорчилик гуруҳи етакчиси Шермуҳаммад Сафаров ва бошқа 11 террорист нобуд этилган.
ИШИДнинг ушбу етакчиси Нангарҳор вилоятидаги бошқа террористлар билан маслаҳатлашиш мақсадида бу минтақага келган
Тожикистон масъуллари ҳам ўлдирилган ушбу террористлар борасида ўрганишларни бошлаб, Афғонистондаги ИШИД террорчилик гуруҳининг етакчисини ўлдирилганлигини тасдиқлашган.