Тожикистонда альтернатива хизмати лойиҳаси кўриб чиқилмоқда
Тожикистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизмат ўрнида алтерьнатива хизмати лойиҳасини тайёрлаб, бу мамлакат давлатига топширган.
Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, Тожикистон мудофаа вазири Шерали Мирзо бу мамлакат парламентида ҳарбий хизмат қонунини кўриб чиқилганидан кейин, Мудофаа вазирлиги Тожикистон армиясида альтернатива хизмати лойиҳасини тайёрлаб, уни кўриб чиқиши учун давлатга топширганганини қўшимча қилди. Тожикистон мудофаа вазири ўз сўзларида бу лойиҳанинг энг муҳим муаммоси уни йирик харажатидадир деб изоҳлади.
Тожикистон парламентининг бошқа намояндаси, Абдулҳалим Ғаффоров бу лойиҳа борасида, армия сафига боришни истамайдиган ёшлар, мудофаа вазирлигига аниқ бир маблағ тўлашлари тўғри келади деб айтди. У ўз сўзларида Тожикистон армиясида хизмат қилиш муддати 2 йилдан бир йилга камайтирилади деб таъкидлади.