Қирғизистонда 5,7 балли зилзила юз берди
(last modified Fri, 28 Apr 2017 12:53:32 GMT )
апрел 28, 2017 17:53 Asia/Tashkent
  • Қирғизистонда 5,7 балли зилзила юз берди
    Қирғизистонда 5,7 балли зилзила юз берди

"Зилзила ўчоғи Олмаота шаҳридан 148 километр узоқликда Қирғизистон ҳудудида жойлашган", — дейилади хабарда.

Зилзила Иссиқкўл жанубий соҳилидаги Боконбаево қишлоғидан 33 километр узоқликда юз берганТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Қирғизистонда 5,7 балли зилзила юз берди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Қозоғистон таълим ва фан вазирлигининг сейсмологик тажриба-услубият экспедициясига таяниб.

"Зилзила ўчоғи Олмаота шаҳридан 148 километр узоқликда Қирғизистон ҳудудида жойлашган", — дейилади хабарда.Кучи 5,7 баллга тенг бўлган зилзила 15 километр чуқурликда юз берган. "Олмаотада зилзила кучи 2 баллга тенг бўлди", — деб маълум қилди сейсмологлар. Sputnik Қирғизистоннинг маълум қилишича эса, зилзила Иссиқкўл жанубий соҳилидаги Боконбаево қишлоғидан 33 километр узоқликда юз берган. Дастлабки маълумотларга қараганда, қурбонлар ва вайронагарчиликлар йўқ.

Ёрлиқ