Ўзбекистон мудофаа вазири Нурсултон Назарбоев билан учрашди
(last modified Wed, 07 Jun 2017 14:42:58 GMT )
июн 07, 2017 19:42 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон мудофаа вазири Нурсултон Назарбоев билан учрашди
    Ўзбекистон мудофаа вазири Нурсултон Назарбоев билан учрашди

Нурсултон Назарбоев Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар мудофаа вазирлари билан учрашди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар мудофаа вазирлари билан учрашди. Бу ҳақда Қозоғистон раҳбари расмий сайти хабар берган.

Учрашувда Ўзбекистон мудофаа вазири Қобул Бердиев, Қозоғистон - С.Жасузаков, Хитой Халқ Республикаси - Чан Ваньцюань, Россия - С.Шойгу, Тожикистон - М.Шерали, Қирғизистон Бош штаби бошлиғи - Р.Дуйшенбиев, ШҲТ Бош котиби Р.Алимов иштирок этди.

Қозоғистон раҳбари кириш сўзида ШҲТ аъзо давлатлари мудофаа вазирларининг Остонада ташкилотга аъзо давлатлар раҳбари Кенгаши йиғилиши ва “Экспо-2017” халқаро кўргазмаси олдидан учрашув ўтказиши муҳим эканини таъкидлаб ўтди.

- Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ўзини жиддий минтақақий бирлашма эканини кўрсатмоқда, у бир-бирига маданий, ҳудудий, тарихий нуқтаи назардан яқин бўлган давлатларнинг иқтисодий ҳамкорлиги масалаларини ҳал этиш мақсадида яратилганди, - деган Қозоғистон президенти.

Назарбоев Шанхай хартияси қабул қилинганига 15 йил бўлгани ва ўтган давр давомида катта ҳажмда қўшма ишлар бажарилганига эътибор қаратди.

- Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгаши йиғилишида икки йирик давлат – Ҳиндистон ва Покистонни ташкилотимизга қабул қилиш назарда тутилган. Шу тариқа, ШҲТ Ер сайёрасининг қарийб 40 фоиз аҳолисини бирлаштиради. Асосийси – юзага келаётган масалаларни консенсус асосида ҳал қилишга асосланган “Шанхай руҳиятини” сақлаб қолиш, - деган у.

Қозоғистон президенти ташкилот фаолиятида иқтисодий таркибий қисмларни мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Ёрлиқ