Қирғизистон Ўзбекистонга электр энергияни экспорт қилишни бошлади
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i20640
2017 йил 16 июндан бошлаб Ўзбекистонга электр энергия экспорт қилинмоқда
(last modified 2018-10-15T16:10:25+00:00 )
июл 08, 2017 17:05 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон Ўзбекистонга электр энергияни экспорт қилишни бошлади
    Қирғизистон Ўзбекистонга электр энергияни экспорт қилишни бошлади

2017 йил 16 июндан бошлаб Ўзбекистонга электр энергия экспорт қилинмоқда

Қирғизистон Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни бошлади. Бу ҳақда Кун уз сайти хабар берди.  2017 йилнинг 15 июнь кунида «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Электрик станциялар» МЧЖ ўртасида Қирғизистондан Ўзбекистонга электр энергияси етказиб бериш тўғрисида шартнома имзоланди. 

Унга кўра, жорий йилнинг 16 июнидан бошлаб Қирғизистондан Ўзбекистонга электр энергияси етказиб берилиши йўлга қўйилди. Бу ҳақида Қирғизистоннинг  "Миллий энергохолдинг" сайтида хабар берилди.  Жорий йилнинг 4 июль ҳолатига кўра,  1,25 миллиард кВтч шартнома қийматидан 192,5 миллион кВтч электр энергияси етказиб берилган.

Қирғизистон миллийэнергохолдинг матбуот хизмати маълумотига кўра, 1 кВт/с электр энергия экспорт нархи — 2 центни ташкил қилади. Шундай қилиб, Ўзбекистон Қирғизистондан олаётган электр энергияси учун қарийб 25 млн долларни тўлайди.