Тожикистон ва Афғонистон ўртасидаги чегарада кўприк қириш шартномаси имзоланди.
июл 17, 2017 12:29 Asia/Tashkent
Афғонистон ва Тожикистон расмийлари икки мамлакатнинг алоқаларини осонлаштириш ва хавфсизлигини таъминлаш учун муштарак чегарада кўприк қуриш шартномасини имзолашди.
Меҳр ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, бу кўприк 16 миллион евро маблағ ва 180 метр узунлик билан қурилади. Шунингдек Тожикистоннинг Хатлон вилояти ва Афғонистоннинг Бадахшон вилояти ўртасида бир бозорча ҳам ташкил этилади. Ҳозирги кунгача Афғонистон ва Тожикистоннинг чегараларида 7 та кўприк қурилган.
Ёрлиқ