Тожикистонда қашшоқлик даражасининг камайиши Россиянинг иқтисодий ўсишига боғлиқ
(last modified Sat, 22 Jul 2017 12:43:04 GMT )
июл 22, 2017 17:43 Asia/Tashkent
  • Тожикистонда қашшоқлик даражасининг камайиши Россиянинг иқтисодий ўсишига боғлиқ
    Тожикистонда қашшоқлик даражасининг камайиши Россиянинг иқтисодий ўсишига боғлиқ

Жаҳон банки Тожикистонда иқтисодий ва ижтимоий ҳолатнинг яхшиланишига доир ўз ҳисоботида шундай маълум қилдики, Тожикистон республикасида камбағаллик кўламининг камайиши русларнинг иқтисодий ривожланишига боғлиқ бўлиб қолган

Жаҳон банки Тожикистонда камбағаллик даражасининг пасайишини Россиянинг иқтисодий ўсишига боғлиқ деб атади. 

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Жаҳон банки Тожикистонда иқтисодий ва ижтимоий ҳолатнинг яхшиланишига доир ўз ҳисоботида шундай маълум қилдики, Тожикистон республикасида камбағаллик кўламининг камайиши русларнинг иқтисодий ривожланишига боғлиқ бўлиб қолган. Негаки, 800 мингдан ортиқ Тожикистон фуқаролари Россияда меҳнат муҳожирлигида фаолият юритишади ва ушбу мигрантлар томонидан Тожикистонга жўнатилган пул маблағлари ушбу мамлакатда яшайдиган аҳолининг ва хонадонларнинг асосий даромадини ташкил этади. 

Жаҳон банкининг ҳисоботига кўра, Тожикистонда иқтисодий ўсиш истиқболлари унчалик ижобий кўрсаткичларни кўрсата олмайди. Ушбу Жаҳон банкининг прогнозига кўра, жорий йилда Тожикистон республикасида ички маҳусулотларнинг умумий ҳажмини ўтган йилга солиштирганда 1,4 фоизга пасайганлигини кўрсатади. 

Ёрлиқ