АрМИ-2017 доирасида Қозоғистонда “Снайпер чегараси” танлови халқаро босқичи бошланди.
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i21414-АрМИ_2017_доирасида_Қозоғистонда_Снайпер_чегараси_танлови_халқаро_босқичи_бошланди.
“Снайпер чегараси” танлови бош ҳаками Ўзбекистонни мусобақа фаворити деб айтди
(last modified 2018-08-22T17:51:31+00:00 )
июл 29, 2017 17:20 Asia/Tashkent
  • АрМИ-2017 доирасида Қозоғистонда “Снайпер чегараси” танлови халқаро босқичи бошланди.
    АрМИ-2017 доирасида Қозоғистонда “Снайпер чегараси” танлови халқаро босқичи бошланди.

“Снайпер чегараси” танлови бош ҳаками Ўзбекистонни мусобақа фаворити деб айтди

АрМИ-2017 доирасида Қозоғистонда “Снайпер чегараси” танлови халқаро босқичи бошланди. АрМИ-2017 доирасида Қозоғистонда бўлиб ўтаётган “Снайпер чегараси” танлови халқаро босқичи бош ҳаками Қозоғистон, Ўзбекистон, Хитой, Монголия ва Россияни мусобақа фаворитлари деб атади. TOШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. 

Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар бермоқда. "Хитой, Монголия, Россия ва Ўзбекистон мусобақа мезбонлари билан бир қаторда “Снайпер чегараси” танловининг халқаро босқичи асосий фаворитлари ҳисобланишади. Мусобақалар бош ҳаками генерал-майор Талгат Койбаковнинг таъкидлашича, бу мамлакатлар географик қўшнилар ҳисоблангани боис бу жамоаларга маҳаллий иқлимга мослашиш учун бошқа жамоаларга нисбатан кам вақт талаб этилади", — дейилади хабарда. АрМИ-2017 мусобақалари 29 июлдан 12 августга қадар бир вақтнинг ўзида Россия, Озарбайжон, Белоруссия, Қозоғистон ва Хитойда бўлиб ўтади. Унда 28 мамлакатдан 150 жамоа қатнашади.