Россия Қирғизистонга иккита ҳарбий-транспорт самолётини берди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i21930-Россия_Қирғизистонга_иккита_ҳарбий_транспорт_самолётини_берди
«Биз бугун иккита Ан-26 ҳарбий-транспорт самолёти, шунингдек, улардан фойдаланиш учун зарур бўладиган ер усти қурилмаларини топширмоқдамиз», - деган Фомин Россиянинг Қирғизистондаги Кант авиабазасида техникаларни топшириш маросимида
(last modified 2018-08-22T17:51:40+00:00 )
август 10, 2017 13:07 Asia/Tashkent
  • Россия Қирғизистонга иккита ҳарбий-транспорт самолётини берди
    Россия Қирғизистонга иккита ҳарбий-транспорт самолётини берди

«Биз бугун иккита Ан-26 ҳарбий-транспорт самолёти, шунингдек, улардан фойдаланиш учун зарур бўладиган ер усти қурилмаларини топширмоқдамиз», - деган Фомин Россиянинг Қирғизистондаги Кант авиабазасида техникаларни топшириш маросимида

Россия мудофаа вазирлиги Қирғизистонга иккита Ан-26 ҳарбий-транспорт самолётини беғараз берди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири ўринбосари генерал-лейтенант Александр Фомин маълум қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».

«Биз бугун иккита Ан-26 ҳарбий-транспорт самолёти, шунингдек, улардан фойдаланиш учун зарур бўладиган ер усти қурилмаларини топширмоқдамиз», - деган Фомин Россиянинг Қирғизистондаги Кант авиабазасида техникаларни топшириш маросимида.

Мудофаа вазири ўринбосарининг қўшимча қилишича, Россия ҳар доим ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳадаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга катта эътибор қаратади.

«Бизнинг дўстона ва иттифоқчилик муносабатларимиз Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва тинчликнинг гаровидир», - дея таъкидлаб ўтган Фомин.

Аввалроқ Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев АҚШ ҳарбий базаси бўлгани учун Қирғизистонга ракета зарбалари билан таҳдид қилишганини айтиб ўтган эди.