сентябр 08, 2017 09:57 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев ва Назарбоев
    Мирзиёев ва Назарбоев

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 9—10 сентябрь кунлари Қозоғистонга ташриф буюради. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан амалга ошадиган мазкур ташриф доирасида Президент Мирзиёев Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида иштирок этади.

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ташрифи давомида Остона шаҳрида ЭКСПО—2017 халқаро ихтисослашган кўргазмасининг расмий ёпилиш маросимида иштирок этиши ҳамда хорижий делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама қатор учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Ёрлиқ