Роғун ГЭСи Ғарб томонидан бериладиган пуллар эвазига қуриб битказиладиган бўлди
сентябр 18, 2017 12:13 Asia/Tashkent
Тожикистон давлат облигацияларининг 500 миллион доллар қийматдаги пакети АҚШ, Буюк Британия ва Европа Иттифоқидаги сармоядорлар томонидан харид қилинди, деб хабар берди Тожикистон Миллий банки.
Спутник сайтига кўра, пуллар Роғун ГЭСи қурилишини битказиш учун сарфланиши айтилмоқда.
Душанбе "аср қурилиши" ни тугаллаш учун керакли тўрт миллиард долларнинг бир миллардини қарз олишни режалаштирган.
Мамлакат Молия вазирлиги маълумотларига кўра, "Роғун ГЭСи" ОАЖ акциялари сотувидан аҳолидан 80 миллион доллардан ортиқ маблағ йиғиб олинган.