Роғун ГЭСи Ғарб томонидан бериладиган пуллар эвазига қуриб битказиладиган бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i23445-Роғун_ГЭСи_Ғарб_томонидан_бериладиган_пуллар_эвазига_қуриб_битказиладиган_бўлди
Тожикистон давлат облигацияларининг 500 миллион доллар қийматдаги пакети АҚШ, Буюк Британия ва Европа Иттифоқидаги сармоядорлар томонидан харид қилинди, деб хабар берди Тожикистон Миллий банки.
(last modified 2018-08-22T17:52:08+00:00 )
сентябр 18, 2017 12:13 Asia/Tashkent
  • Роғун ГЭСи
    Роғун ГЭСи

Тожикистон давлат облигацияларининг 500 миллион доллар қийматдаги пакети АҚШ, Буюк Британия ва Европа Иттифоқидаги сармоядорлар томонидан харид қилинди, деб хабар берди Тожикистон Миллий банки.

 

Спутник сайтига кўра, пуллар Роғун ГЭСи қурилишини битказиш учун сарфланиши айтилмоқда.

Душанбе "аср қурилиши" ни тугаллаш учун керакли тўрт миллиард долларнинг бир миллардини қарз олишни режалаштирган.

Мамлакат Молия вазирлиги маълумотларига кўра, "Роғун ГЭСи" ОАЖ акциялари сотувидан аҳолидан 80 миллион доллардан ортиқ маблағ йиғиб олинган.