Қирғизистон билан чегарадаги «Риштон» чегара пости очилди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i24023-Қирғизистон_билан_чегарадаги_Риштон_чегара_пости_очилди
“Риштон” чегара божхона пости
(last modified 2018-08-22T13:22:18+00:00 )
сентябр 29, 2017 12:35 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон билан чегарадаги «Риштон» чегара пости очилди

“Риштон” чегара божхона пости

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистон Республикасига давлат ташрифи доирасида президент Алмазбек Атамбоев билан учрашуви икки давлат ўртасидаги иқтисодий, ижтимоий, маданий ва мамлакатларнинг чегараолди ҳудудлари алоқаларини фаоллаштириш каби халқлар манфаатларига хизмат қиладиган ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлади. 

2017 йилнинг 25 сентябрь куни соат 12.00 дан бошлаб эса Фарғона вилояти божхона бошқармаси тасаруфидаги “Риштон” чегара божхона пости Фарғона вилояти Риштон тумани ҳамда Қирғизистон Республикаси Қадамжой райони фуқаролари пиёда ҳаракатланишлари учун очилди. Бу эса ўзбек ва қирғиз халқлари дўстлиги жипслиги ҳамда ҳамжиҳатлиги йўлидаги навбатдаги муҳим қадам бўлди.

Пайшанба куни Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар вазири Элёр Ғаниев  Қирғизистон Иқтисодиёт  вазири Артём Новиков билан учрашди. Улар ўртасида ҳар иккала мамлакатнинг савдо-иқтисодий алоқаларини янада ошириш, Ўзбекистон президентининг Қирғизистон сафари чоғида имзо этилган шартномалар ижросини таъминлаш, Қирғизистон президентининг Тошкентга бўладиган сафари арафасида  ишлаб чиқарилган турли моллар   кўргазмаларини ташкил этиш бобида фикр алмашилди.