ШОК!!! Кибержиноятчилар қизларни шантаж қилмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i24441-ШОК!!!_Кибержиноятчилар_қизларни_шантаж_қилмоқда
“Тожикистон фоҳишалари” номи остида Инстаграмда суратлари жойлаштирилган ўнлаб қиз Тожикистон Ички ишлар вазирлигига шикоят аризаси билан мурожаат қилдилар.
(last modified 2018-08-22T17:52:25+00:00 )
октябр 09, 2017 09:41 Asia/Tashkent
  • Кибержиноятчилар  қизларни шантаж қилмоқда
    Кибержиноятчилар қизларни шантаж қилмоқда

“Тожикистон фоҳишалари” номи остида Инстаграмда суратлари жойлаштирилган ўнлаб қиз Тожикистон Ички ишлар вазирлигига шикоят аризаси билан мурожаат қилдилар.

Аризачиларга кўра, номаълум шахслар уларнинг Фейсбук, Инстаграм ва Одноклассники тармоқларидаги суратларини ўғирлаб, “Тожикистон фоҳишалари” саҳифасига жойлаштирганлар ва суратлар остида таҳқирли изоҳлар қолдирганлар. “Бизга қўнғироқ қилишиб, шантаж қилишмоқда – фоторасмларни олиб ташлаш учун пул талаб қилишмоқда”, деб ёзади аризачи қизлар.

Тожикистон ИИВ матбуот котиби Умаржон Эмомали текширув жараёнида Инстаграмдаги таҳқирли саҳифалар модераторлари хорижда рўйхатдан ўтгани ва чет элда эканлари аниқланганини билдирган.

Қизлар эса мазкур саҳифалар модераторлари ўзларининг ватандошлари эканлигига шубха қилишмаяпти.