Ўзбекистон президенти Тожикистон президентига ҳамдардлик билдирди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i24459-Ўзбекистон_президенти_Тожикистон_президентига_ҳамдардлик_билдирди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Имомали Раҳмонга акасининг вафоти муносабати билан таъзия изҳор этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилади.
(last modified 2018-08-22T17:52:25+00:00 )
октябр 09, 2017 15:16 Asia/Tashkent
  • Тожикистон президенти Имомали Раҳмон акаси Нуриддин билан.
    Тожикистон президенти Имомали Раҳмон акаси Нуриддин билан.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Имомали Раҳмонга акасининг вафоти муносабати билан таъзия изҳор этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилади.

“Сизнинг акангиз Нуриддин Раҳмоннинг бевақт вафот этиши ҳақидаги хабар бизни чуқур қайғуга солди”, дейилади Ш.Мирзиёевнинг И.Раҳмонга йўлланган хатида.

Ислом Каримов вафотидан сўнг расмий Тошкентнинг бошқа Марказий Осиё мамлакатлари билан бир қаторда Тожикистон билан алоқаларида ҳам илиқлашув кузатилмоқда. Ш.Мирзиёев И.Раҳмон билан бор-йўғи 4 кун муқаддам – 5 октябрь куни телефон орқали сўзлашиб, уни туғилган куни билан табриклаганди.