октябр 14, 2017 10:23 Asia/Tashkent
  • Кўчада соқол билан юриш мумкинми?
    Кўчада соқол билан юриш мумкинми?

Тожикистондаги театрнинг актёрларига жамоат жойларида соқол қўйиб юришларига расман ёзма рухсат берилди.

Ушбу янгилик Тожикистондан узоқ бўлган қатор ахборот агентликларининг ҳам эътиборини ўзига жалб қилди.

Аҳолисининг аксари мусулмон бўлган Тожикистонда диний экстремизмга қарши кураш мақсадида эркакларга соқол қўйиш норасман тақиқланган ва Конибодом мусиқали драма театрининг актёрлари шу ҳафта бошида соқол қўйиб юрганлари ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ҳибсга олиндилар.

Актёрлар Хушнуди Дадо, Фаррух Ваитов ва Фарҳод Тўхташев атоқли Тожик адиби Садриддин Айнийнинг "Судхўрнинг ўлими" асари асосидаги спектаклда роль ўйнамоқдалар.

Соқоллари учун ушланганларидан кейин Хушнуди Дадо ва Фаррух Ваитов спектаклда роль ўйнаётганларини айтишган, шундан кейин ички ишлар идораси уларга расман ёзма рухсатнома ёзиб берган.

"Энди биз шаҳарда қўрқмасдан соқолимиз билан эркин юра оламиз", дея Фаррух Ваитовдан иқтибос келтирган "Ахбор" ахборот агентлиги.

Соқолларни мажбуран қирдириш Тожикистонда ҳукумат бошлаган "Тожик маданиятига зид ва номувофиқ" ташқи кўринишга қарши кампаниянинг таркибий қисмидир.

Бу кампания натижасида биргина Хатлон вилоятининг ўзида минглаб соқолли эркаклар ҳибс қилинди, қарийб 13000 эркакнинг соқоли мажбуран олдириб ташланди.

Дастлаб изоҳ сўралганида расмийлар маҳаллий ички ишлар идораларини айблашган бўлсалар, кейинроқ бу уларнинг диний экстремизмга қарши кураш мақсадидаги амаллари эканини тан олдилар.

Ёрлиқ