Николай Патрушев Душанбеда ташриф билан бўлади
октябр 25, 2017 11:08 Asia/Tashkent
31 октябрь-1 ноябрь кунлари Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Душанбеда ташриф билан бўлади, деб хабар бермоқда Тожикистон ТИВ матбуот хизмати.
Кун.ўз сайтига кўра,ташриф давомида Николай Патрушевнинг мамлакат президенти Имомали Раҳмон, шунингдек, ҳукуматнинг юқори мартабали вакиллари билан учрашувлари режалаштирилган.
Бундан ташқари, Арманистон Республикаси Миллий мажлиси раиси Ара Баблоян ҳам Душанбе шаҳрига расмий ташриф билан келади: 29 октябрь-1 ноябрь кунлари у Тожикистон Республикасининг юқори мартабали амалдорлари билан икки мамлакат парламентарийлари ҳамкорлигини ошириш масаласини муҳокама қилади.
Ёрлиқ