Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода Тошкентга сафар қилади
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i25055-Тожикистон_бош_вазири_Қоҳир_Расулзода_Тошкентга_сафар_қилади
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода ноябр ойи бошида Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар бермоқда Sputnik Тожикистон.
(last modified 2018-08-22T13:22:39+00:00 )
октябр 27, 2017 15:44 Asia/Tashkent
  • Тожикистон бош вазири
    Тожикистон бош вазири

ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода ноябр ойи бошида Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар бермоқда Sputnik Тожикистон.

Қоҳир Расулзода қатор икки томонлама учрашувлар, хусусан, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва республика бош вазири Абдулла Арипов билан музокаралар ўтказиши мўлжалланган.

Ташриф келаси ойнинг биринчи кунларига мўлжалланган ҳамда Тошкентда бўлиб ўтадиган МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этиш режалаштирилган. Ҳукумат раҳбарлари учрашуви 3 ноябр куни бўлиб ўтади.