Тожикистонда Марказий Осиё иқтисодий ташкилоти вазирларининг 16 чи конференцияси иш бошлади
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида халқаро ташилотлар масъуллари иштирокида Марказий Осиё минтақасининг иқтисодий ҳамкорликлари ташкилоти вазирларининг 16 чи йиғилиши бошланди.
Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, бугун Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Душанбе шаҳридаги " Кохи Наврўз" комплексида ўтказилаётган Марказий Осиё минтақасининг иқтисодий ҳамкорликлар ташкилотии вазирларининг 16 чи йиғилишида қатнашиб, Марказий Осиёнинг иқтисодий ҳамкорликларига оид дастурларни ижро этишга саъй ҳаракта қилишлари учун мазкур ташкилот масъулларига миннатдорчилик билдирди.
Тожикистон президенти Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорликлар ташкилотининг вазирлар конференциясининг муҳим ролини таъкидлаб, мамлакталар ўртасидаги савдо иқтисодий ҳамкорликлар ҳажмини янада оширишга умид қилди.
Мазкур конфренецияда халқаро ва минтақавий ташклотлар жумладан, Осиё тараққиёт банки, Исломий ривожланиш банки, БМТнинг ривожланиш дастури, Жаҳон банки, Инфратузилмаларга сармоя киритишга оид Осиё банки, Евроосиё ривожланиш банки, Европа Комиссияси, Осиё ва Тинч Океани ишларидаги БМТнинг иқтисодий ва ижтимоий комиссияси, Халқаро тижорат ташкилотининг раҳбарлари ва намояндалари шунингдек Озарбойжон, Афғонистон, Грузия, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Муғулистон, Покистон, Туркманистон, Ўзбекистон, АҚШ, Япония ва Англия ваккиллари ҳам иштирок этишмоқда.