Омурбек Бабанов: Барча фалокатларда мени айблаш туҳмат қилиш керак эмас
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i25265-Омурбек_Бабанов_Барча_фалокатларда_мени_айблаш_туҳмат_қилиш_керак_эмас
Барча фалокатларда мени айблаш, менга шайтоний хислатларни ёпиштириш, туҳмат қилиш керак эмас. Ҳақиқат барибир юзага чиқади
(last modified 2018-08-22T17:52:46+00:00 )
ноябр 05, 2017 12:40 Asia/Tashkent
  • Омурбек Бабанов: Барча фалокатларда мени айблаш туҳмат қилиш керак эмас
    Омурбек Бабанов: Барча фалокатларда мени айблаш туҳмат қилиш керак эмас

Барча фалокатларда мени айблаш, менга шайтоний хислатларни ёпиштириш, туҳмат қилиш керак эмас. Ҳақиқат барибир юзага чиқади

Қирғизистон парламенти депутати Омурбек Бабанов Бош прокуратура қўзғаган жиноий иш бўйича ўз мурожаатини эълон қилди,  деб ёзади KNewsга таяниб Дарё уз сайти. 

«Бугун биз менга қарши бутунлай уйдирма бўлган сиёсий жиноий иш қўзғаган ҳуқуқ-тартибот органларининг асоссизлигига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бунинг сохталиги очиқ кўриниб турибди, ва бу ҳар биттамизга маълум.

Афсуски, менга бундай мантиқсизликка имкон бермайдиган барча ислоҳотларни амалга осиришга йўл беришмади.

Ҳокимият тепасидагилар барча муаммоларнинг манбаи Бабанов эмаслигини тушуна олмаяпти. Улар мени сиёсий майдондан бартараф этишгани билан, мамлакатдаги ҳаёт яхшиланиб қолмайди, муаммолар ҳал бўлмайди.

Барча фалокатларда мени айблаш, менга шайтоний хислатларни ёпиштириш, туҳмат қилиш керак эмас. Ҳақиқат барибир юзага чиқади…

Ҳукуматдан ўйлаб кўришни сўрайман, ахир ҳар қандай адолатсизлик охир-оқибат юзага чиқади, ўтган йилларнинг хатоларини такрорламанг. Холис бўлинг, акс ҳолда мамлакатда биз кўп йиллардан буён қочишга ҳаракат қилаётган автократия ўрнатилади!»