Тожикистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари Душанбе шаҳрида учрашди
Сирожиддин Аслов ва Эрлан Абдилдаевнинг учрашуви Қирғизистон ташқи ишлар вазирининг Тожикистонга уюштирган расмий сафари доирасида амалга ошган.
Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги Тожикистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирларининг Душанбе шаҳрида учрашганлари ҳақида хабар берди.
Форс ахборот агентлигининг хабар беришича, Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов ва Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев Душанбе шаҳрида учрашди.
Сирожиддин Аслов ва Эрлан Абдилдаевнинг учрашуви Қирғизистон ташқи ишлар вазирининг Тожикистонга уюштирган расмий сафари доирасида амалга ошган. Икки томон ҳам ушбу учрашувда Тожикистон ва Қирғизистон алоқаларининг ривожланиш истиқболлари ва ҳозирги вазият хусусида жумладан сиёсий, иқтисодий, тижорат соҳасидаги ва маданий мавзулар юзасидан Душанбе ва Бишкекнинг қарашларини муҳокама этишди ва фикр алмашдилар.
Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларини белгилашга боғлиқ мавзулар ва икки юрт ўртасида ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш масалалари ҳам ушбу учрашувнинг диққат марказидан жой олди.