Тожикистон ҳам Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши мумкин
-
Тожикистон ҳам Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши мумкин
Россия Озарбойжоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилишини маъқуллайди. ЕОИИ – бу очиқ интеграция иттифоқи ҳамда янги аъзоларнинг қўшилиши доимо маъқулланади
Тожикистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши имконияти айни дамда кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров Бокуда 20 ноябрь куни маълум қилди.
"Россия Озарбойжоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилишини маъқуллайди. ЕОИИ – бу очиқ интеграция иттифоқи ҳамда янги аъзоларнинг қўшилиши доимо маъқулланади. Айни дамда Тожикистоннинг бу ташкилотга қўшилиши имконияти кўриб чиқилмоқда», - дея маълум қилди Лавров Бокудаги ADA университетида сўзлаган маърузасида.
Дипломатнинг сўзларига кўра, дунёдаги қатор давлатлар иттифоқ билан шериклик муносабатлари ўрнатишни хоҳлайди, деб ёзмоқда Sputnik-Тожикистон.