Остона давлати Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юбормоқчи
(last modified Mon, 04 Dec 2017 07:49:02 GMT )
декабр 04, 2017 12:49 Asia/Tashkent
  • Остона давлати
    Остона давлати

Қозоғистон давлати яқин вақт ичида Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборади

Кун.ўз сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон ҳукумати раҳбари Боқижон Сагинтаев Сочи шаҳрида Афғонистон Ислом Республикаси ижро этувчи ҳокимияти раҳбари Абдулла Абдулла билан икки давлат ўртасидаги муносабатларни муҳокама қилган.

“Қозоғистон ва Афғонистоннинг савдо-иқтисодий, гуманитар, ҳарбий-техник соҳалардаги бўлажак ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди, шунингдек Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни мустаҳкамлаш соҳасидаги ҳамкорлик жиҳатлари кўриб чиқилди. Боқижон Сагинтаевнинг таъкидлашича, Қозоғистон ҳукумати томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари кўринишида инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш бўйича қарор қабул қилинди, у яқин вақт ичида юборилади", - дейилади хабарда.

Бош вазирлар учрашуви Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг йиғилиши доирасида бўлиб ўтди.

Ёрлиқ