Жээнбеков : Қирғизистон армияси мамлакатни  ҳимоя қилишга қодир.
(last modified Mon, 04 Dec 2017 15:52:58 GMT )
декабр 04, 2017 20:52 Asia/Tashkent
  • Жээнбеков : Қирғизистон армияси мамлакатни  ҳимоя қилишга қодир.

Қирғизистоннинг янги сайланган президенти мамлакат мудофааси ишончли қўлларда, деб баёнот қилди.

 Қирғизистон Республикаси президенти Сооронбай Жээнбеков мамлакат Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари Райиберди Дуйшанбиевни қабул қилди, деб хабар берди Қирғизистон президенти матбуот-хизмати.

 Жээнбеков, шунингдек, собиқ президент Алмазбек Атамбаев "Қирғизистон Қуролли кучларида қатор ижобий ислоҳотларни амалга оширгани"ни таъкидлаб ўтган.

"Биз бугун кучли, яхши жиҳозланган армияга эгамиз. Мамлакат мудофааси учун кўнглимиз тўқ бўлиши мумкин. Ҳарбий хизматчиларни ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича ишлар давом эттирилади, республиканинг барча вилоятларида янги ва замонавий турар-жойларни қуришда давом этамиз", — деб қайд этди давлат раҳбари.

Қирғизистоннинг янги сайланган президенти қуролли кучлар тизимидаги коррупцияга қарши кураш ҳам давом эттирилиши лозимлигини қўшимча қилди.

"Ҳукуматнинг барча тармоғида коррупцияга қарши аёвсиз курашни давом эттирамиз", — деб таъкидлади Жээнбеков.

 

Ёрлиқ