Москва давлати Тожикистонга авиация ва зенит-ракета техникасини етказиб бермоқчи
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i26475
Россия давлати Тожикистонга МДҲ иштирокчи давлатлари ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари (кучлари)ни босқичма-босқич қуроллантириш доирасида авиация ва зенит-ракета техникасини етказиб беради.
(last modified 2018-08-22T17:53:11+00:00 )
декабр 07, 2017 19:00 Asia/Tashkent
  • Тожикистонга авиация ва зенит-ракета т
    Тожикистонга авиация ва зенит-ракета т

Россия давлати Тожикистонга МДҲ иштирокчи давлатлари ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари (кучлари)ни босқичма-босқич қуроллантириш доирасида авиация ва зенит-ракета техникасини етказиб беради.

Кун.ўз сайтининг хабар беришича, МДҲ Ижроия қўмитаси расмий сайтида эълон қилинган «МДҲ давлатлари ҳаво-космик мудофаасининг бирлашган тизимини яратиш - Ҳамдўстлик доирасидаги ҳарбий ҳамкорликнинг муҳим мақсади» мақоласида таъкидланишича, ҳарбий-техник ҳамкорлик доирасида ҳаво ҳужумидан мудофаа техникасини модернизация қилиш ва ресурсини узайтириш бўйича қўшма ишларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Хусусан, МДҲ давлатлари ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари (кучлари)га замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника, автоматлаштирилган бошқарув тизимларини етказиб бериш режалаштирилган.