Бишкекда туркий тилдаги мамлакатлар Парламент ассамблеясининг 7-ялпи мажлиси бўлиб ўтди
Тадбирда туркий тилдаги мамлакатлар Парламент ассамблеясига аъзо давлатлар – Қирғизистон, Қозоғистон, Туркия ва Озарбойжон парламентларининг спикерлари иштирок этди. Венгрия парламенти вице-спикери Иштван Якаб кузатувчи сифатида қатнашди.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз “Бишкекда туркий тилдаги мамлакатлар Парламент ассамблеясининг 7-ялпи мажлиси бўлиб ўтгани”га доир мавзуга бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Қирғизистон пойтахти Бишкекдаги «Ала-Арча» давлат кароргохида якшанба куни туркий тилдаги мамлакатлар Парламент ассамблеясининг 7-ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Тадбирда туркий тилдаги мамлакатлар Парламент ассамблеясига аъзо давлатлар – Қирғизистон, Қозоғистон, Туркия ва Озарбойжон парламентларининг спикерлари иштирок этди. Венгрия парламенти вице-спикери Иштван Якаб кузатувчи сифатида қатнашди. Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Туркманистон делегацияси фахрий меҳмонлар сифатида таклиф этилган. Ўзбекистон туркий тилдаги мамлакатлар Парламент ассамблеяси йиғилишида илк марта катнашмокда, делегацияга Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатаси раиси ўринбосари бошчилик қилди. Йиғилиш бошланишидан аввал 1916 йилги фожиали ҳодисаларда ҳалок бўлганлар хотирасига атаб барпо этилган “Уркун” мемориалига, шунингдек 1930-йиллардаги қатағон қурбонлари хотирасига бағишланган “Ата-Бейит” мемориал мажмуасига гуллар қўйишди. 2018 йилда туркий тилдаги мамлакатлар Парламент ассамблеясида раислик Қозоғистондан Қирғизистонга ўтади.
Йиғилиш иштирокчилари кун тартиби доирасида ташкилотнинг бўлажак фаолиятига алоқадор масалаларни кўриб чиқишди ва туркий тилдаги мамлакатлар Парламент ассамблеяси раиси ўринбосарларини сайлашди. Шунингдек, қатнашчилар Бишкек декларациясини қабул қилишди. Тадбир доирасида Қирғизистон Жўқорғу Кенеш спикери Достонбек Жумабековнинг Озарбойжон, Қозоғистон, Туркия, Венгрия ҳамда Ўзбекистон парламент делегациялари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлари бўлиб ўтди. Ушбу ассамблеянинг кейинги йиғилиши Туркияда ўтказилиши келишиб олинди. Туркий тилдаги мамлакатлар парламент ассамблеяси мажлислари бир йилда камида бир марта ўтказилади. Бирлашма аъзоларининг биринчи учрашувлари Туркияда бўлиб ўтган. Туркиянинг Анталия шаҳрида 2008 йилнинг 21-22 март кунлари Туркий тилдаги мамлакатлар парламентлараро кенгашининг биринчи мажлиси бўлиб ўтган. Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон ва Қирғизистон вакиллари иштирок этган ушбу мажлисда, Турк тилидаги мамлакатларнинг парламент ассамблеясини тузиш нияти ҳақидаги протокол имзоланган эди.
Ассамблея раислиги алфавит бўйича навбатма-навбат олиб борилади, ваколат муддати – бир йил. Бирлашма мажлислари раислик қилувчи мамлакатда ўтади. Парламент ассамблеясининг ишчи тили раислик қилаётган мамлакат тили бўлади. Туркий тилдаги мамлакатлар Парламент ассамблеясида ҳар бир мамлакатдан еттитадан депутат иштирок этади. Ассамблеядаги қарорлар якдиллик асосида қабул қилинади. Ҳар бир мамлакат битта овозга эга. Агар битта мамлакат муҳокама этилаётган масала юзасидан қарши овоз берадиган бўлса, қарор қабул қилинмайди. Туркий тилдаги мамлакатлар Парламент ассамблеясининг 6-ялпи мажлиси бундан икки йил олдин 2015 йилнинг декабр ойида Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ўтказилган эди. Дарвоқеъ, туркий тилдаги мамлакатлар парламент ассамблеясига аъзо бўлган юртларнинг ушбу ассамблеяга аъзо бўлган мамлакатлар парламент раисларининг йиллик учрашувига бағишланган ялпи йиғилишни ўтказишга келишиб олишларига қарамай, икки йилдан сўнг мазкур йиғилишни ўтказишлари ҳам, шу каби учрашувлар ва йиғинларнинг аниқ натижага эга эмаслигини ва унчалик ҳам фойда келтирмаслигини намоён этмоқда. Собиқ совет иттифоқи тарқалгандан сўнг, мустақил мамлакатлар ташкил этилганидан кейин Туркия давлати туркий тил воситасида собиқ совет мамлакатлари ўрнида қолган юртларни бирлаштириб Катта биродар ролини амалга ошириш учун сайъ-ҳаракат қилди.
Ўша пайтдан ҳозирга қадар Анқара давлатининг раҳбарлари ўз мақсадларига ва манфаатларига етиш учун, Марказий Осиё республикалари ва Кавказ минтақасида ҳамда ўз иттифоқчилари орасида турк тилини дунёга танитиши ва машҳур қилиш учун бор куч имкониятларини сарфлаб, ҳаракат қилишди. Аммо, Анқаранинг ушбу йўлдаги уринишларининг бошланишига узоқ вақт ўтиши билан, Туркия ўлкаси туркий тилдаги мамлакатлар ўртасида интеграцияни барпо этишда кўп ҳам муваффақиятга эришмагани яққол кўзга ташланмоқда. Туркиянинг ушбу мақсадига чуқур мулоҳазалар шуни англатмоқдаки, Анқара туркий тилдаги халқлар деб биладиган мамлакатлар ўртасида ўзини Катта биродар деб танитиш ва ўз мавқеъини ўрнатишда катта тўсиқларга ва монеъликларга рўбарў бўлди. Туркий тилдаги мамлакатларнинг интеграцияси ва яқинлашуви йўлидаги биринчи тўсиқ шу бўлдики, ушбу юртлар география жиҳатидан номутаносиб ва тарқоқ бўлганлиги бўлиб, Туркия иддаосига кўра асл унсур сифатида кўрилаётган тил ва маданий яқинлик Туркия кутаётганидек ушбу мамлакатларнинг бирлашиши учун унчалик ҳам наф бермади.
Шунингдек, ушбу интеграция йўлида айрим келишмовчиликлар ва ихтилофлар ҳам тўғаноқ бўлиб, ўзининг салбий таъсирини ўтказди. Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги ихтилофлар ҳамда Озарбайжон республикаси ўртасидаги қарашлардаги можаролар шунингдек, Туркманистон ва Қозоғистон ўртасидаги Каспий денгиз бўйича ҳуқуқий тартибни ўрнатиш мавзусига доир масалалар, туркий тилдаги мамлакатлар қолипидаги келишувлар жараёнини секинлаштиришда ўзининг кескин ва жиддий таъсирини кўрсатди. Булардан ташқари, Россиянинг Марказий Осиё республикаларида ва Кавказ минтақасида ўз нуфузини ва таъсирини кўрсатишга қаратилган анъанавий роли ҳам, Анқаранинг ушбу йўналишдаги мақсадларига эришиш йўлида катта тўсқинлик қилди. Айниқса, икки давлат ўртасидаги алоқаларда юзага келган охирги кескинлик, минтақадаги ўзаро ҳаракатлардаги ва ҳамкорликлардаги яхши ниятларни ҳам шубҳа остида қолдирди. 2017 йил 30 октябр ва 2 ноябрь кунларида Туркиянинг Анталья шаҳрида Туркий тилда сўзлашувчи мамлакатлар ва қардош жамиятлар миллий кутубхоналари бирлашмасининг низомини кўриб чиқиш юзасидан халқаро учрашув бўлиб ўтган эди. Бу бирлашмани тузиш қарори, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Шимолий Кипр турк республикаси, Россиянинг мухтор республикалари – Бошқирдистон, Ёқутистон, Татаристоннинг миллий кутубхоналари вакиллари иштирокида 2016 йили Туркияда бўлиб ўтган Туркий тилда сўзлашувчи мамлакатлар ва қардош жамиятлар миллий кутубхоналари директорлари учрашувида қабул қилинган эди.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.
Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.