Туркманистон Афғонистонга электр энергиясини экпорт этишни тўхтатди
(last modified Tue, 02 Jan 2018 13:42:44 GMT )
Январ 02, 2018 18:42 Asia/Tashkent
  • Туркманистон
    Туркманистон

Туркманистон томони Ҳирот, Фарёб, Сари-Пул ва Жузжонга электр энергиясини етказиб беришни тўхтатди

Тасним ахборот агентлиги хабарига кўра, Афғонистон ширкатларидан бирининг нотиғи Ваҳидуллоҳ Тавҳидий  куни кеча Туркманистон Афғонистонга электр- энергияси еткзиб беришни тўхтатди деб айтди.

У шунингдек  Туркманистон давлати  Афғонистонга экпорт этадиган электр энергияси нархини 100 фойизга оширишни назарга тутган, аммо ҳозиргача Афғонистон томони  бу таклифини қабул қилгани йўқ. деб қўшимча қилди.

Аммо сўнгги хабарларга кўра, Туркманистон Афғонистоннинг шимолий вилоятларига етказиб берилаётган электр энергияси учун нархни 100 фоизга оширган.

Аввал 1 киловатт $0,02 турган бўлса, Туркманистон янги йилдан нархни $0,04 га кўтарди.

Афғонистон шимолида жойлашган Ҳирот вилояти вакиллари ҳам маҳаллий аҳолини импорт қилинаётган электр энергияси учун нархни оширишга қарши кампанияда иштирок этишга чақиришган.

Ёрлиқ