Туркманистонда аёлларга машина ҳайдаш тақиқлаб қўйилди
(last modified Mon, 08 Jan 2018 12:06:48 GMT )
Январ 08, 2018 17:06 Asia/Tashkent
  • Туркманистонда аёлларга машина ҳайдаш тақиқлаб қўйилди
    Туркманистонда аёлларга машина ҳайдаш тақиқлаб қўйилди

Туркманистон ҳукумати аёлларга машина ҳайдашни тақиқлаб қўйди. 2017 йил декабрида автоинспекция ходимлари аёл ҳайдовчиларни бу қоидани бузганлари учун жаримага тортилишларидан огоҳлантира бошлашган. Бу ҳақда Ирна агентлиги хабар берди.

Шу ойда Ашхободда йўл полицияси ходимлари аёл ҳайдовчилардан ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб қўйиб, уларнинг машиналарини жарима майдончасига жўнатаётганлари маълум қилинди.

Бошқа бир манбанинг айтишича, ишига машина ҳайдаб борадиган, давлат хизматида ишлайдиган аёллардан машина ҳайдамасликлари ҳақида тилхат олинмоқда. Порталнинг йўл испекциясидаги манбаларидан бирининг маълум қилишича, 5 декабрда мамлакат ички ишлар вазири мамлакат раҳбарига статистика бўйича йўл-транспорт ҳодисаларининг аксарияти аёл ҳайдовчилар айби ёки улар иштирокида юз беришини маълум қилган. Шундан кейин президент вазирга “вазиятни тўғрилаш”га кўрсатма берган.   

Бир неча кун аввал мамлакатда қора рангдаги автомобиллар ҳайдаш тақиқлангани ҳақида хабар пайдо бўлган эди. Жумладан, Ашхобод кўчаларида қора ва қорамтир рангдаги машиналар кўринмай қолган. 

Бундай рангдаги машиналар йўл полицияси томондан жарима майдончаларига олиб борилиб, уларни бошқа рангга бўяш талаб қилинмоқда.