Ёлланма жангариларнинг қайтиши — Марказий Осиё хавфсизлигига таҳдиддир
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i28111-Ёлланма_жангариларнинг_қайтиши_Марказий_Осиё_хавфсизлигига_таҳдиддир
Ёлланма жангариларнинг Яқин Шарқдаги қуролли тўқнашувлар зонасидан қайтиши Марказий Осиё давлатлари хавфсизлигига рахна солади, деган Қозоғистон халқаро муносабатлар кенгаши раиси Ерлан Кариннинг Остонадаги «КазМедиа Холл»даги муҳокамалар чоғидаги чиқишида. Унинг сўзларини «Анадолу» агентлиги келтирмоқда.
(last modified 2018-08-22T17:53:39+00:00 )
Январ 09, 2018 19:09 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиё хавфсизлиги
    Марказий Осиё хавфсизлиги

Ёлланма жангариларнинг Яқин Шарқдаги қуролли тўқнашувлар зонасидан қайтиши Марказий Осиё давлатлари хавфсизлигига рахна солади, деган Қозоғистон халқаро муносабатлар кенгаши раиси Ерлан Кариннинг Остонадаги «КазМедиа Холл»даги муҳокамалар чоғидаги чиқишида. Унинг сўзларини «Анадолу» агентлиги келтирмоқда.

Экспертнинг сўзларига кўра, Яқин Шарқдаги қуролли тўқнашувлар асосида ётган сабаблар, Афғонистондаги беқарорлик ва радикализм Марказий Осиё давлатлари учун янги таҳдидларни пайдо қилади.

«Яқин Шарқдан террорчилар томонида туриб жанг қилган марказий осиёликларнинг қайтиши радикализм ҳолатларининг ўсиш хавфи билан боғланган», — деган Карин.

Кенгаш раиси Soufan Group тадқиқотига эътибор қаратган, унинг маълумотларига кўра Сурия ва Ироқда Марказий Осиёдан беш мингга яқин киши жанг қилган, уларнинг 500 нафари аллақачон ватанларига қайтишган.

Кариннинг фикрича, минтақада терроризм хавфига Яқин Шарқдаги вазият ўз таъсирини ўтказади.

Шунингдек, эксперт Марказий Осиё давлатларининг иқтисодиётлари 2018 йилда ўсишга эришиши борасида прогнозларини ҳам очиқлаган. «Қозоғистон иқтисодий ўсишининг ўртача суръатлари 2–3 фоиз, Қирғизистонники 3–3,5 фоиз. Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистоннинг иқтисодиёти тахминан олти фоизгача ўсади», — деган Карин.