Назарбоев ва Путин телефон орқали суҳбатлашдилар
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i29185-Назарбоев_ва_Путин_телефон_орқали_суҳбатлашдилар
Россия президенти Владимир Путин Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали суҳбатда Сочида ўтказилган Суриядаги миллий мулоқот конгрессини муҳокама қилди.
(last modified 2026-04-06T03:19:08+00:00 )
феврал 03, 2018 10:44 Asia/Tashkent
  • Назарбоев ва Путин
    Назарбоев ва Путин

Россия президенти Владимир Путин Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали суҳбатда Сочида ўтказилган Суриядаги миллий мулоқот конгрессини муҳокама қилди.

Кун.уз сайтига кўра,   «Таъкидландики, Конгресс давомида қабул қилинган қарорларнинг амалга оширилиши Суриядаги вазиятга БМТ шафелиги остида сиёсий ечим топиш жараёнига катта ҳисса бўлиб қўшилади. Шу нуқтаи назардан, Остона шаклида ишни давом эттириш зарурати борлиги қайд этиб ўтилди», - дейилади хабарда.

Шунингдек, президентлар икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, ахборот технологиялари соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишган.