Тожикистонда Ўзбекистон товарлари кўргазмаси бўлиб ўтади
-
Тожикистонда Ўзбекистон товарлари кўргазмаси бўлиб ўтади
Душанбеда жорий йилнинг март ойида ўзбек товарлари кўргазмаси ташкил этилиши режалаштирилмоқда
Тожикистон пойтахтида Тожикистон Савдо-саноат палатаси раиси Шариф Саид Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакиллари билан учрашди. Учрашувда, Тожикистон ССП веб-сайтидаги хабарга кўра, жорий йилнинг март ойида Душанбе шаҳрида ўзбек маҳсулотлари кўргазма-ярмаркасини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама қилинди.
«Учрашув Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳукуматлараро мулоқот 5-йиғилиши якунлари бўйича эришилган келишувларнинг давоми ва қўшма кўргазмалар ташкил этиш борасидаги тегишли баённома бандларини амалга ошириш ҳисобланади», - дея таъкидлаб ўтган Тожикистон ССП раҳбари.
Ўз навбатида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакилларининг қўшимча қилишича, «Душанбе ва Тошкент фаол ҳамкорлик учун барча зарур шароитларга эга».