Қозоғистонда ИШИД террорчи гуруҳининг 57 нафар аъзоси ушланди
(last modified Tue, 06 Mar 2018 14:03:39 GMT )
март 06, 2018 19:03 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон
    Қозоғистон

Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси раиси муовини Суриядан ўз ватанига келган ИШИД террорчи гуруҳига аъзо ўнлаб террористни қўлга олиниб, қамалганлиги ҳақида хабар берди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси раиси муовини Нурқул Билисбеков  Остона давлати  делегацияси йиғилишида дедики, Сурия ва Ироқда ИШИД террорчи гуруҳини қаттиқ мағлуб бўлганидан кейин  қозоғистонлик қуролланган гуруҳ аъзолари мамлакатга қайтиб келишмоқда.

Билисбеков ўз сўзларида  Қозоғистонга қайтиб келган 125 нафар ИШИД аъзоларидан 57 нафари қамоққа олинди деб айтди.

Қозоғистон хавфсизлик ташкилотининг ушбу масъули шунингдек  Остона давлати терроримзга қарши кураш учун 2013 -2017 чи йиллар ичида 304,35 миллион доллар харажат қилган деб қўшимча қилди.

 

Ёрлиқ