МДҲ мамлакатлари мудофаа вазирликлари ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилишади
Бу йил иштирокчилар таркибига Туркманистон делегацияси ҳам қўшилди. Қўмитанинг навбатдаги йиғилишида Россия, Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари иштирок этишади. Бу ҳақда Спутник сайти хабар берган.
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа масалалари бўйича координацион қўмита йиғилишида МДҲ давлатлари мудофаа вазирликлари вакиллари ҳарбий тизим ва ҳарбий-техник ҳамкорликни кучайтириш масалаларини муҳокама қилишади, деб хабар берди Россия мудофаа вазирлигининг матбуот хизмати ва ахборот бошқармаси.
Бу йил иштирокчилар таркибига Туркманистон делегацияси ҳам қўшилди. Қўмитанинг навбатдаги йиғилишида Россия, Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари иштирок этишади.
"Қўмита йиғилиши давомида кўп томонлама ва икки томонлама ҳарбий ҳамда ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтиришга асосий эътибор қаратилади", — дейилади Россия мудофаа вазирлиги маълумотида.
Вазирликнинг маълумотига қараганда, МДҲ қатнашчи давлатларининг 2017 йилга мўлжалланган ҳаво ҳужумига қарши мудофаа бўйича бирлашган тизимининг ўзаро ўтказиладиган тадбирлари режаси ҳам тасдиқланади. Йиғилиш якунида делегациялар раҳбарларининг икки томонлама учрашувлари бўлиб ўтади.
"Хусусан, томонлар Марказий Осиё коллектив хавфсизлик ҳудудида ҳаво ҳужумига қарши бирлашган ҳудудий тизимни яратиш бўйича давлатлараро келишувлар лойиҳасини тайёрлаш борасида ҳам иш олиб боришади", — дея қўшимча қилинади вазирлик томонидан.