Душанбеда Ўзбекистон ва Тожикистон ИИВ раҳбарлари мулоқот қилдилар
Тожикистон ИИВ раҳбари ва Ўзбекистон ИИВ раҳбари Душанбе шаҳрида учрашганида терроризм, экстремизм ва уюшган жиноятчилика қарши кураш масалалари борасида музокара ўтказишди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, кеча Тожикистон ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода бу учрашувдан кеийн айтдики мулоқот жараёнида ўзаро ҳамкорликларни кенгайтириш, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳуқуқ- тартибот органлари ўртасида муносабатларини янада ривожланитириш, ҳар икки мамлакат таълим муассасаларида ҳуқуқ- тартибот органларига таълим бериш, илмий семинар ва конференциялар ўтказиш хусусидаги таклифлар юзасидан фикр алмашилди деб айтди.
Ўзбекистон ички ишлар вазири ҳам Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари ўртасидаги дўстона алоқалар ҳар икки мамлакатнинг юқори даражада алоқаларни кенгайтиришлари учун замин яратганлигига тўхталиб, дедики, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳуқуқ -тартибот органлари терроризм, сепаратизм , уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши курашда муштарак ҳамкорликларини мустаҳкмалашиш керак деб таъкидлади.
Ўзбекистон ИИВ раҳбари Пўлот Бобожонов шунингдек икки мамлакат ҳарбий таълим муассаасалари ўртасида тажриба алмашиш зарурлигини қўшимча қилди.