Роғун ГЭСи Ўзбекистонга ҳам электр энергияси етказиб беришга хизмат қилади
(last modified Sat, 24 Mar 2018 14:32:42 GMT )
март 24, 2018 19:32 Asia/Tashkent
  • Роғун ГЭСи
    Роғун ГЭСи

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа марказида Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Содиқ Имомий журналистлар билан учрашди.

ЎзА хабарига кўра, мулоқот аввалида элчи С.Имомий Ўзбекистон Республикаси президентининг Тожикистонга яқинда амалга оширган давлат ташрифи тарихий аҳамиятга эга бўлганига алоҳида эътибор қаратди. Бу ташриф икки мамлакатнинг ўзаро алоқаларида янги саҳифа очгани, халқларимиз манфаатларига хизмат қиладиган кўплаб масалаларга ечим топгани билан ана шундай хусусият касб этди.

Икки давлат раҳбарлари барча имкониятдан фойдаланган ҳолда, ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун кенг майдон яратишга интилгани туфайли мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар юқори босқичга кўтарилди.

Ўзбекистон ва Тожикистон давлат чегараларида ўтиш пунктлари очилгани азалдан яқин қўшни, қардош бўлиб келган икки халқ ҳаётида муҳим аҳамият касб этди. Узоқ вақт бир-бирини кўрмаган яқин қариндошлар, дўсту биродарларнинг ўзаро дийдорлашуви катта хурсандликка сабаб бўлди.

Мулоқот давомида элчи сув-энергетика соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик масаласига тўхталиб ўтди. Қад ростлаётган Роғун ГЭСи нафақат Тожикистон, балки минтақа давлатлари, жумладан, Ўзбекистонга ҳам электр энергияси етказиб беришга хизмат қилади.

Ёрлиқ