Имомали Раҳмон: шу йилги Наврўз тарихий байрамга айланди
Тожикистон президенти бу мамлакаа пойтахтидаги Наврўзгоҳ паркида ўтказилган шу йилги Наврўз тантаналарини бу мамлакат халқи ва давлати учун тарихий байрам эканлигини таъкидлади.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, Тожикистон президент Имомали Раҳмон Душанбе шаҳри Нарвўзгоҳида ўтказилган байрамона маросимларда БМТ йиғилишига қатнашганига ишора қилиб, Наврўз байрамининг биринчи куни билан бир вақтда Тожикистоннинг Сув масалалари бӯйича юқори даражадаги панел доирасидаги ташаббуси – 2018-2028 йиллар «Сув устувор тараққиёт учун» амалиёт халқаро ўн йиллиги БМТ Бош Ассамблеяси резолюцияси билан қабул қилинган муҳим ташаббусини расман иш бошлагани ҳамда ушбу янгиллик ар бир тожикистонлик учун ифтихорли эканлигини қўшимча қилди.
Бу мавзў шу жиҳатдан Тожики тон учун аҳамиятли ва ифтихорлидирки, Тожикистон давлати минтақа ва жаҳон миқёсида энг бой сув захиралари ва манбаларига эга мамлакат ҳисобланади.
Ҳар йили 21 чи март куни Тожикистонда Наврўз байрами кенг нишоналанарди, аммо жорий йили бу мамлакат президенти АҚШга сафари ва БМТ йиғилишида қатнашгани туфайли 25 чи март куни нишонланди.
Наврўз байрами арафасида Тожикистонда 4 кун дам олиш кунлари эълон этилган.