“Сомон эйр” авиакомпанияси Россиянинг 9та шаҳрига парвозларини тўхтатди
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Тожикистоннинг “Сомон эйр” авиакомпанияси Росавиация юборган телеграммага асосан Россиянинг 9та шаҳрига парвозларини тўхтатди, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон нашри.
Ушбу таъқиқ Душанбедан Екатеринбург, Иркутск, Қозон, Краснодар, Красноярск, Санкт-Петербург, Сочи ҳамда Хўжанд шаҳридан Қозон ва Петербург шаҳарларига бўлган парвозларга таалуқлидир. Ундан ташқари апрел бошида Хўжанд – Москва – Хўжанд парвозлари рухсатномаси ҳам якунига етади.
Шу билан бир вақтда Москва, Новосибирск ва Краснодар шаҳарларига парвозлар сақланиб қолади.
Эслатиб ўтамиз, Россия ва Тожикистон авиация бошқарув органлари орасида можаро Тожикистон ҳукумати “Урал авиалиниялари” компаниясига Пермь ва Челябинскдан Душанбега парвозлар амалга ошириш учун рухсат бермаганидан сўнг бошланган эди.