Қирғизистон ва Туркия етакчилари 6- та ҳамкорлик ҳужжат имзоладилар
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i32052-Қирғизистон_ва_Туркия_етакчилари_6_та_ҳамкорлик_ҳужжат_имзоладилар
Қирғизистон президенти Туркияга расмий ташриф билан борди.
(last modified 2018-08-22T17:54:43+00:00 )
апрел 10, 2018 18:57 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон ва Туркия
    Қирғизистон ва Туркия

Қирғизистон президенти Туркияга расмий ташриф билан борди.

Жээнбеков 9 апрелда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашувда Қирғизистон ва Туркия ўзаро савдо айланмасини бир миллиард долларгача ошира олишларини мумкинлигини айтган.     

Шунингдек, етакчилар соғлиқни сақлаш, транспорт, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги ва энергетика соҳаларидаги ҳамкорликни таъкидлаб ўтишган.     

Бундан ташқари, Қирғизистонга инвестициялар жалб қилиш муҳокама қилинган.   

Жээнбековнинг ташрифи доирасида икки давлат ўртасида 6 та ҳужжат имзоланган. Булар: 

- техник тартибга солиш ва стандартлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик ҳақидаги келишув;- спорт соҳасидаги ҳамкорлик ҳақидаги келишув;- қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик ҳақидаги келишув;- инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш ҳақидаги келишув;- ижтимоий таъминот ҳақидаги келишув;- матбуот ва ахборот соҳасидаги ҳамкорлик ҳақидаги баённома.