Қирғизистон президенти ва Туркия бош вазири учрашди
(last modified Wed, 11 Apr 2018 14:13:23 GMT )
апрел 11, 2018 19:13 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон президенти ва Туркия бош вазири учрашди
    Қирғизистон президенти ва Туркия бош вазири учрашди

Туркия бош вазири ва Қирғизистон президентлари икки юртнинг турли соҳалардаги жумладан иқтисодий ва хавфсизлик соҳадаги икки томонлама алоқаларни кенгайтиришни таъкидлашди

Туркиянинг Ти ОрТи телеканалининг интернет тармоғи тарқатган хабарга кўра, Бин Али Йилдирим Қирғизистон президенти Соронбай Женбеков билан Анқарада учрашган чоғларида Туркиянинг Қирғизистон иқтисодиётини янада қўллаб-қувватлашда тайёр эканлигини таъкидлади ва икки мамлакат ўртасидаги тижорат айирбошлаш ҳажмини оширишни бир миллиард доллар етказишни қайд этди. 

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Бельгия пойтахти Брюсселга йўл олди. 9 апрель куни Туркияга сафар қилган президент бугун у ердан Европа марказига учган.

Европа Иттифоқи асосий институтларига ташрифи доирасида у Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича вакили Федерика Могерини, Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкер, Европа Кенгаши раҳбари Дональд Туск ҳамда Европа парламенти раиси Антонио Таяни билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Қирғизистон президенти Европа Иттифоқи раҳбарияти билан шахсий алоқалар ўрнатишни мақсад қилган.

Айни вақтда Европа Иттифоқи ва Қирғизистон ўртасида янги узоқ муддатли ҳамкорлик тузиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Ёрлиқ